IQ даражаси энг юқори давлатлар аниқланди

“International IQ Test” ташкилоти томонидан эълон қилинган янги рейтингда 137 мамлакат ва ҳудуд аҳолисининг ўртача интеллект даражаси баҳоланди. 2026 йил бошигача ўтказилган тадқиқотда 1,2 миллиондан зиёд иштирокчининг стандарт IQ тести таҳлил қилинди, деб ёзади Ўза.

IQ даражаси
Фото: pixabay.com

Рейтинг натижасига кўра, энг юқори IQ кўрсаткичи Жанубий Кореяда қайд этилди — 106,97 балл. Иккинчи ўринни 106,48 балл билан Хитой, учинчи поғонани эса Япония (106,3 балл) эгаллади. Илк бешликка Эрон (104,8 балл) ва Австралия (104,45 балл) ҳам кирган.

Россия 103,78 балл билан 6-ўриндан жой олган. Кейин Сингапур, Мўғулистон, Янги Зеландия ва Вьетнам қайд этилган. АҚШ эса 101,04 кўрсаткич билан 18-ўринни эгаллади. Рўйхатнинг энг қуйи қисмида Африка давлатлари: сўнгги ўрин Сомалида.

Ўзбекистондан жами 4 671 нафар иштирокчи тест синовида қатнашган. Мамлакатимиз аҳолисининг ўртача нисбий 96,51 балл кўрсаткичи Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижадир.

Сўнгги хабарлар