Иордания ва Сурия ўртасида янги битим имзоланди
ASTANА. Кazinform - Иордания подшоҳи Абдулла ва Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа икки давлатнинг умумий чегарасида қурол-яроғ ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар беради TRT ахборот агентлиги.

Иордания подшоҳи Абдулла ва Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа ўзаро чегарада қурол ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш бўйича битимни имзолади.
Амманда бўлиб ўтган йиғилишда подшоҳ Абдулла Исроилнинг Сурияга ҳаво ҳужумларини қоралади. Икки давлат раҳбарлари, шунингдек, контрабандага қарши трансчегаравий мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Яқинда ҳокимиятга келган аш-Шараа ноқонуний фаолиятга қарши курашга ваъда берган бўлса, Иордания Сурияни қайта тиклаш ва энергия тақчиллигини бартараф этиш учун ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва Сурия савдо алоқаларини ривожлантириш учун йўл харитасини амалга оширишга киришгани ҳақида хабар берган эдик.