Интернетдаги фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин

ASTANA. Kazinform – «Қонун ва тартиб» концепцияси доирасида ҚР Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти интернет-фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида ҳафталик тадбир ўтказди, деб хабар берди Polisia.kz.

алаяқтар өздерін атқарушы органдардың басшылары болып таныстырады
Фото: https://sgpress.ru/

Тадбир давомида таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида, ҳарбий қисмларда, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ҳамда Халққа хизмат кўрсатиш марказларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Фуқароларга энг кўп учрайдиган кибержиноят турлари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, олдиндан тўлов орқали амалга ошириладиган сохта интернет савдоси, сохта инвестиция лойиҳалари, шунингдек банклар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар номидан қилинадиган фирибгар қўнғироқларнинг хавфи тушунтирилди.

Мутaxассисларнинг тавсиясига кўра, бегона шахсларга шахсий маълумотларни бермаслик, фақат ишончли интернет-ресурслардан фойдаланиш, шубҳали ҳаволалар ва иловалардан узоқ бўлиш лозим.

Шунингдек, паролларни мунтазам янгилаб туриш ва банк ҳисобларидаги ҳаракатларни доимий равишда кузатиб бориш тавсия этилади.

Сўнгги хабарлар