Intel компанияси Россиядаги фаолиятини тўхтатди

None
None
NEW YORK.TASS - Kazinform – Микропроцессорлар етказиб берувчи етакчилардан бири бўлган Американинг Intel компанияси Украина атрофидаги вазият туфайли Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда. Бу ҳақда сешанба куни компания матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Бундан буён биз Россиядаги барча тадбиркорлик фаолиятини тўхтатдик», - дейилади компания сайтида .

Intel компанияси қўшимча қилишича, улар «ўз ходимларини, жумладан, Россиядаги 1200 ишчини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқдалар». Март ойи бошида компания ўз маҳсулотларини Россия ва Беларусга етказиб беришни тўхтатганини эълон қилди.

1968 йилда асос солинган Intel электрон қурилмалар ва компьютер компонентларини, жумладан микропроцессорларни ишлаб чиқаради. Ўтган йилдан бошлаб дунёда яримўтказгичлар тақчиллиги кузатилмоқда, бу кўплаб мамлакатларда мобил алоқанинг бешинчи авлод тизимларига ўтиши муносабати билан ушбу маҳсулотларга талабнинг кескин ортиши билан боғлиқ. Пандемия ва масофавий ишнинг кенгайиши шароитида шахсий компьютерлар ва ўйин приставкаларини ишлаб чиқариш ҳам ошди.

Сўнгги хабарлар
telegram