Integra Construction KZ Алматидаги "Баганашил" болалар уйини таъмирлаш учун 5 миллиард тенге ажратди
ASTANА. Кazinform – Президент Integra Construction KZ компаниясининг бенефициар эгаси Шаҳмурат Муталипни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.
Қасим-Жомарт Тоқаевга йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва саноат, турар жой ва ижтимоий объектлар қурилиши ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, Президентга компаниянинг қурилиш ва темир йўл соҳаларидаги халқаро ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.
Давлат раҳбари мамлакат иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Шаҳмурат Муталипнинг сўзларига кўра, Integra Construction KZ бир қатор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган. Масалан, компания Алматидаги "Бағанашил" болалар уйини ўз маблағлари ҳисобидан 5 миллиард тенгега таъмирлашни бошлади.
Президентга шунингдек, Қозоғистон боксининг ҳозирги ҳолати ва ютуқлари, жумладан, терма жамоа натижалари, 2028 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси ва келгуси йил учун белгиланган вазифалар ҳақида ахборот берилди.
Эслатиб ўтасмиз, Президент Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котибига ҳамдардлик билдирди.