Инқирозга қарши чора-тадбирлар бўйича штаб: Қозоғистонда қурилиш материаллари нархи барқарорлашди

Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қ. Ўскенбаевнинг айтишича, жорий йилда Қозоғистонда 15,1 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши кутилмоқда. 492 миллиард тенге уй-жой қуриш ва имтиёзли кредитлар лойиҳаларини амалга оширишга, 1,4 триллион тенге муҳандислик-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Шунингдек, қурилиш материаллари нархларининг барқарорлашуви кузатилмоқда, хусусан, арматура нархи 3 фоизга, газ блоги нархи 3 фоизга, шиша нархи 17,6 фоизга пасайган.
Ишбилармон доиралар билан биргаликда давлат харидлари ва тижорат уй-жойларини ривожлантириш бўйича тезкор ва тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Қурилиш жараёнларини бошқариш механизмини (қурилишга рухсат бериш, архитектура-режалаштириш топшириқларини бериш ва эскиз лойиҳасини тасдиқлаш) қайта кўриб чиқиш ва бошқа долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
21 март куни тезкор штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
