Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида шу ҳафтада яшин 50 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Ҳодиса Каушамби шаҳри яқинида содир бўлган, деҳқонлар кучли муссон ёмғирлари пайтида дарахтлар тагига яширинган, яшин урганида, улар бир зумда вафот этган. Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар орасида тўрт оила аъзоси ва бир нечта чорвадорлар бор.
Ўлганлар сонининг кўплиги ҳукуматни момақалдироқ пайтида одамлар ўзларини қандай ҳимоя қилишлари ҳақида янги буйруқлар ва кўрсатмалар чиқаришга ундади, чунки Ҳиндистонда муссон мавсуми июндан сентябргача давом этади.
Ҳиндистон метеорология департаменти билан ҳамкорлик қилаётган Lightning India Resilient Capaign маълумотларига кўра, апрел ойидан бери бутун Ҳиндистон бўйлаб қарийб 750 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бунга сўнгги икки кун ичида шарқий Бихар штатида вафот этган 20 киши ва шу ой бошида Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Мадхя-Прадешда вафот этган 16 киши киради.
Фан ва атроф-муҳит маркази бош директори Сунита Нараиннинг сўзларига кўра, чақмоқ чақиши тез-тез учрайди ва бунда глобал исиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Мисол учун, ҳароратнинг Цельсий бўйича бир даражага кўтарилиши чақмоқ чақиши частотасини 12 марта оширади.
Фото: маsterinvestor.cо.uk