Ҳиндистоннинг Мьянма билан чегарасида миллатлараро тўқнашувлар оқибатида 130 киши ҳалок бўлди

NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистоннинг Мьянма билан чегарадош Манипур штатида Мейтей ва Куки қабилалари ўртасида миллатлараро низолар икки ойдан ортиқ давом этяпти. Май ойида икки аёлни гуруҳ бўлиб зўрлашди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
None

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ижтимоий тармоқларда икки аёлнинг гуруҳ бўлиб зўрланиши акс этган видео тарқалгач, шимоли-шарқидаги Манипур штатида икки ойдан ортиқ давом этаётган миллатлараро можаро ҳақида фикр билдирди. Бу расмийлар штатда интернетни тўсиб қўйганига ва у ерга мухбирларни юбормаганига қарамай содир бўлди.

«Манипур воқеаси ҳар қандай цивилизациялашган жамият учун шармандали ҳолат. Фуқароларни ишонтириб айтмоқчиманки, айбдорлар жавобсиз қолмайди. Қонун бор кучи билан бирин-кетин қадам ташлайди. Манипур қизлари билан содир бўлган воқеани ҳеч қачон кечириб бўлмайди», – деди Н.Моди.

Манипурдаги можаролар Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий ҳинду Мейтей қабиласига расман тан олинган мақом бериш режасини эълон қилганидан кейин бошланди: бу жамоат аъзоларига ҳукумат лавозимлари ва таълимдаги улушни кафолатлайди, шунингдек, уларга Куки насронийлари яшайдиган тоғли ҳудудларда ер сотиб олишга рухсат берилади. Куки насронийлари, ўз навбатида, ота-боболаридан қолган ерларини йўқотишдан қўрқишади.

Май ойининг бошида рақиб қабилалар қўшинлар тузиб, қишлоқларни талон-тарож қилди, уйларни ёқиб юборди.

Тўқнашувлар бошланганидан бери камида 130 киши ҳалок бўлган.

Сўнгги хабарлар