18:21, 22 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ҳиндистондаги тошқинлар оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистон жануби-шарқидаги Андхра-Прадеш штатида кучли муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида камида 41 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform The Times of India нашрига таяниб.
18 ноябр куни кечқурун бошланган кучли ёмғирлар Раяласима ва Неллуру округларида 1316 қишлоқни сув босди ва у ердаги нормал ҳаётни издан чиқарди. Сув тошқинлари Тирупатидаги кўприкларни вайрон қилган, шаҳарга темир йўл ва автомобил қатновини тўхтатган.
Расмийлар жабрланган ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бормоқда. Унга Ҳарбий ҳаво кучлари ва табиий офатлар бўйича бошқарма вертолётлари жалб қилинган.