Ҳиндистон иқтисодиёти дунёда иккинчи ўринга чиқиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Американинг Goldman Sachs инвестиция банки прогнозларигакўра, 2075 йилга бориб Ҳиндистон иқтисодиёти нафақат Япония ва Германияни, балки АҚШни ҳам ортда қолдириб, дунёда иккинчи ўринга чиқади ва ўсиш суръати яқинда кузатилган Хитойга яқинлашади. Ҳозир бу давлат иқтисодиёти АҚШ, Хитой, Германия ва Япониядан кейин дунёда бешинчи ўринда туради, деб хабар беради Kazinform zamon.uzга таяниб.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб етакчи корпорациялари ўз ишлаб чиқаришларини Хитойдан Ҳиндистонга кўчиришни бошлаган, бу эса ўз навбатида Ҳиндистон саноатини, жумладан, юқори технологияларни сезиларли даражада рағбатлантиради.

Goldman Sachs (GS) таҳлилчиларининг фикрича, 52 йилдан кейин йиллик иқтисодиёт ҳажми:

Хитой 57 триллион долларга этади;

Ҳиндистон - 52,5 триллион доллар;

АҚШ - 51,5 триллион доллар;

Европа иттифоқи - 30,3 триллион доллар;

Япония - 7,5 триллион долларни ташкил этади.

Прогнозда келтирилишича, Ҳиндистоннинг хорижий сармояларни, жумладан, жаҳоннинг етакчи технологик корпорацияларини жалб этишдаги муваффақияти яқинда яққол намоён бўлмоқда. Жумладан, июнь ойи бошида Google компанияси етказиб берувчилар билан Pixel смартфонлари ишлаб чиқаришининг бир қисмини Хитойдан Ҳиндистонга кўчириш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлди. Энди кўплаб бошқа технология компаниялари буни аллақачон амалга оширган ёки қилишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, иқтисодиётнинг секинлашиши, Хитойдаги маъмурий тўсиқлар, айниқса Covid-19 пандемияси ва жиддий блокировкалар, шунингдек, ортиб бораётган геосиёсий таранглик тобора кўпроқ технологик компанияларни Хитойдан ўз ишлаб чиқаришларини олиб чиқишга шошилишларига олиб келди. Улар орасида Apple, Samsung, Microsoft, Amazon ва бошқа кўплаб компанияларнинг етказиб берувчилари бор.

Умуман олганда 2022 йил охирида Ҳиндистондан Apple смартфонлари экспорти 2,5 миллиард долларга етди, бу бир йил аввалгидан икки баравар кўпдир.

Прогнозларга кўра, кейинги 20 йил ичида Ҳиндистоннинг қарамлик даражаси минтақавий иқтисодлар орасида энг паст кўрсаткичлардан бири бўлади. Шу сабабли Ҳиндистон ушбу имконият ойнасидан ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва инфратузилмани ривожлантириш учун фойдаланиши мумкин.


Сўнгги хабарлар
telegram