Илон Маск Twitter устидан судга қарши даъво берди

NUR-SULTAN. Kazinform - Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маск Twitterга қарши даъво билан чиқди. Twitter раҳбарияти аввалроқ миллиардерни ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлаш учун судга берган эди. Бу ҳақда Kazinform «Анадолу» агентлигига таяниб хабар берди.
None
None

Илон Маскнинг қарши даъвоси ҳақидаги хабар Делавер штати Канцлер суди Twitterнинг Маскга қарши даъвоси бўйича суд жараёнини 17 октябр кунига белгилаганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.

25 апрел куни Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини тахминан 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувга эришганди.

8 июл куни Маск Twitterни шартнома шартларини бузганлиги сабабли сотиб олиш бўйича келишувдан чиқиши ҳақида хабардор қилди. Кейин Twitter раҳбарияти ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича келишувни якунлаш учун миллиардерни судга берди.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар