Илон Маск Twitterни сотиб олишдан бош тортди

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллиардер Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича келишувдан бош тортганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform ВВСга таяниб.
None
None

Битим 44 миллиард долларга баҳоланган. Энди компания шартнома шартларини бажартириш учун Маскни судга беради.

Маскнинг адвокатлари томонидан тақдим этилган аризаларда компания компания унга платформадаги сохта аккаунтлар ва спам хабарлар бщйича батафсил маълумот бермаганини айтди.

Кеча Маск жорий йилнинг апрел ойида эришилган келишувдан воз кечишини эълон қилганидан кейин Twitter акциялари 6 фоизга тушиб кетди.

Компания директорлар кенгаши раиси Брет Тейлор бунга жавобан компания шартнома шартлари бажарилиши, хусусан шартномадан бош тортганлиги учун товон пули тўлатиш учун қонуний чоралар кўришни режалаштираётганини айтди.

Маскнинг адвокатлари томонидан тақдим этилган аризада айтилишича, Twitter платформадаги сохта ёки спам-аккаунтлар ҳақидаги маълумотларга оид кўплаб сўровларга жавоб бермаган ёки жавоб беришдан бош тортган.

Аввалроқ Маск агар ижтимоий тармоқ раҳбарияти унга сохта ва спам аккаунтлар Twitter жами фойдаланувчиларининг 5 фоиздан кўпроғига тўғри келмаслигини исботламаса, келишувдан воз кечишини айтган эди.

Июн ойида назорат қилувчи органларга йўллаган расмий хатида Маск компания харидори сифатида Twitterдаги спам-аккаунтлар сонини мустақил баҳолаш ҳуқуқига эга эканлигини ёзган эди.

Маскнинг таъкидлашича, бу билан савдо шартномаси шартларини Twitter бузган.

Сўнгги хабарлар