18:42, 11 Июнь 2025 | GMT +5
Илон Маск Трампдан кечирим сўради
ASTANA. Kazinform – Илон Маск АҚШ президенти ҳақидаги сўнгги постлари учун омма олдида кечирим сўради.

Tesla ва SpaceX асосчиси ўз баёнотлари билан “ошириб юборганини” тан олди.
"Ўтган ҳафта Президент ҳақидаги баъзи постларимдан афсусдаман. Улар ҳаддан ошиб кетишди", – деб ёзди бизнесмен Х тармоғида Дональд Трампнинг аккаунтини белгилаб.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Маск ва Трампнинг акциялари уларнинг оммавий тортишувидан кейин тушиб кетгани ҳақида ёздик.
Трампга Илон Маскни АҚШдан чиқариб юбориш маслаҳати берилди.