Илҳом Алиев туркий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди

Ақордада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг X саммитида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев туркий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга чақирди, деб хабар беради Kazinform.

Алиев
Фото: Ақорда

“Афсуски, ҳозирда халқаро ҳуқуқ нормалари бузилмоқда. Бутун дунёда қуролли тўқнашувлар, қон тўкишлар, урушлар бўлмоқда. Шу муносабат билан ҳар бир давлатнинг мудофаа қобилияти унинг хавфсизлигининг асосий кафолати ҳисобланади. Шунинг учун, менимча, ташкилотга аъзо давлатларнинг мудофаа, хавфсизлик, саноат соҳаларидаги ҳамкорлигини кучайтириш керак”, — деди Озарбайжон Президенти.

Шу билан бирга, Илҳом Алиев Арманистоннинг Озарбайжон ҳудудини 30 йилдан бери ишғол қилиб келаётганига эътибор қаратди.

“У ерда ноқонуний “қўғирчоқ” режим ўрнатилди. Этник тозалаш амалга оширилди ва бир миллиондан ортиқ озарбайжонликлар минтақадан чиқариб юборилди. Шаҳар ва қишлоқларимизни вайрон қилишди. Улар бизнинг маданий ва диний объектларимизни вайрон қилишди. Озарбайжон йиллар давомида бу можарони тинч йўл билан ҳал қилишга интилди. Бироқ, Арманистон ўз мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Озарбайжон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, БМТ Низомининг 51-моддасига асосан Арманистонни мағлуб этди. Шу тариқа тарихий адолат ва ҳудудий яхлитликни тиклади”, - деди у.

Сўнгги хабарлар