Илҳом Алиев Қасим-Жомарт Тоқаевни «Nur Оtan» партияси раиси этиб сайлангани билан табриклади
«Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелули, «Nur Otan» партияси раиси этиб сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг.
Бугунги кунда дўст мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилмоқда. Биз Озарбайжон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ўзаро манфаатли барча соҳаларда чуқурлаштиришни давом эттиришга қарор қилдик.
Озарбайжон ва Қозоғистоннинг ҳукмрон партиялари – «Ени Озарбайжон» ва «Nur Оtan» партиялари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикаси ва фаол мулоқотини мамнуният билан қайд этмоқчиман. Партиялараро алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисмидир.
Ишончим комилки, биз раҳбарлик қилаётган партиялар ўртасидаги яқин ҳамкорлик бундан кейин ҳам халқларимиз манфаатлари, мамлакатларимиз равнақи йўлида жадал ривожланиб, чуқурлашади.
Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, қардош Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман», — дейилади табрик мактубида.
Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов