10:07, 07 Апрель 2023 | GMT +6
Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини монополиядан чиқаришни тезлаштириш керак – ҚР Бош вазири
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов бошчилигида марказий давлат органлари, Бош прокуратура, ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги, Молиявий мониторинг агентлиги раҳбарияти ва бошқа тузилмалар иштирокида Иқтисодиётни монополиядан чиқариш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Kazinform Ҳукуматнинг расмий сайтига таяниб хабар беради.
Йиғилишда нефть-газ саноатининг муҳим инфратузилма объектларини давлат мулкига қайтариш жараёни, темир йўл юк ташиш бозоридаги сунъий монополияга барҳам бериш чора-тадбирлари, ғалла ташиш бозори субъектлари масъулиятини ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Бош вазир умумий иқтисодиётнинг асосий тармоқларини монополиядан чиқариш суръатларини жадаллаштириш ва келгусида реал иқтисодий натижаларга эришиш тартиб-таомилларини алоҳида таъкидлади.