Ихчам магнитли компьютер яратилди

ASTANA. Kazinform - “ЛЭТИ” Санкт-Петербург давлат электротехника университети мутахассислари янги физикавий принципларга асосланган ихчам компьютерни яратдилар. Аналогларидан фарқли ўлароқ, магноникага асосланган янги резервуар компьютери кафтингизга сиғади ва тахминан 10 баробар камроқ энергия сарфлайди, деди ЛЭТИ физикавий электроника ва технология кафедраси профессори Алексей Устинов TASSга. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.

Ихчам магнитли компьютер яратилди
Фото: Виталий Корнеев / ТАСС

- Бизнинг ишланмамиз резервуар компьютерининг дизайнини соддалаштириш, уни енгилроқ, энергия тежамкорлиги ва кафтингизга сиғадиган даражада ихчам қилиш имконини берди. Ана шу хусусиятлардан келиб чиқиб, келажакда бундай ҳисоблаш қурилмалари технологияда, масалан, бошқарувчисиз сув ости, ер ва ҳаво транспорт воситаларининг электрон тизимлари оғирлигини камайтириш учун кенг тарқалиши мумкин, — деди А.Устинов.

Профессор замонавий рақамли қурилмаларнинг аксарияти ўз имкониятлари чегарасига яқинлашиб қолган классик электроника тамойиллари асосида ишлаётганини тушунтирди. Чекловларни енгишнинг бир йўли - бу магноник принципларга асосланган компьютерларни ишлаб чиқишдир. Ушбу илмий йўналишнинг марказида спин тўлқинлари (магнитланиш тўлқинлари) ва магнон квазизарралари жойлашган.

- Нисбатан яқинда олимлар, жумладан, биз магнонлар ёрдамида транзисторли ҳисоблаш қурилмаларига нисбатан юқори тезлик ва кам қувват сарфи билан таниб олиш ва таснифлаш масалаларини ечиш мумкинлигини исботладилар. Магнон физик резервуари нейрон тармоғининг аппарат аналоги бўлиб, у анъанавий дастурий таъминот нейрон тармоқлари билан бир хил функционалликка эга, - дея қўшимча қилди Алексей Устинов.

Резервуар компьютери нейрон тармоқ операцияларини бажариш учун, масалан, объектларни аниқлаш, фазовий йўналтириш ва корхоналарда ахборот тизимларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. У магнит плёнкага асосланган. Махсус плёнканинг турли бўлимларига электр токи берилади, бу эса дастлаб бир хил магнитланиш майдонини маҳаллий равишда ўзгартиради. Шундай қилиб, битлар билан кодланган турли амплитудали ахборот сигналлари компьютер резервуарига узатилади.

ТАSS ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар