09:07, 13 Апрель 2023 | GMT +6
ICE биржасида Brent нефтининг нархи 30 январдан бери биринчи марта баррелига 87 доллардан ошди
МОSKVА. TASS-Kazinform – Лондон ICE биржасида 2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть учун фючерс шартномасининг нархи савдолар маълумотларига кўра, 30 январдан бери биринчи марта бир баррель учун 87 доллардан ошди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.
Москва вақти билан 17:07 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 1,75 фоизга ошиб, бир баррель учун 87,11 долларни ташкил қилди.
Москва вақти билан 17:25 га келиб Brent нархи секинлашди ва бир баррель учун 86,81 долларни (+1,43%) ташкил этди. Шу билан бирга, 2023 йилнинг май ойига мўлжалланган WTI нефтининг фючерслари 1,31 фоизга ошиб, баррелига 82,6 долларни ташкил қилди.