Ҳукумат томонидан 30 миллиард долларлик 73 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди

ҚР Үкіметі
Фото: ҚР Үкіметі

ASTANA. Kazinform - Мамлакатда инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш Миллий рақамли инвестиция платформаси орқали амалга оширилади. Батафсил ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълумот берди.

“Инвест штабнинг иши алоҳида назоратга олинган. Умумий қиймати қарийб 30 миллиард доллар бўлган 73 та инвестиция лойиҳаси кўриб чиқилди. Лойиҳалар сонини кўпайтириш ва уларга ҳамроҳлик қилиш мақсадида давлат органлари ва ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича тегишли ишлар кучайтирилади. Шу мақсадда “инвестиция буюртмаси” механизми ишлаб чиқилди, унда ҳокимликлар ҳудудларнинг ўзига хослиги ва афзалликларини инобатга олган ҳолда ташаббус кўрсатади”, — деди Роман Скляр Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, инвестиция лойиҳалари Миллий рақамли инвестиция платформасида қўллаб-қувватланади.

«Бугунги кунда платформада 746 та лойиҳа рўйхатга олинган бўлиб, инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 68 миллиард АҚШ долларини ташкил этади», – дейди у.

Сўнгра, бош вазир ўринбосари мамлакатда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш режаси билан ўртоқлашди.

“Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мурожаатномасида иқтисодиётнинг аниқ соҳасини ривожлантириш бўйича долзарб масалалар кўламини белгилаб берди. Саноатни янада шакллантириш учун металлургия, нефтни қайта ишлаш ва нефть-газ кимёси, машинасозлик, кимё соҳаларидаги 17 та динамик лойиҳа рўйхати тасдиқланди. Инвестиция штаби томонидан назорат қилинадиган ҳар бир лойиҳани амалга ошириш бўйича батафсил режалар тасдиқланди», – дейди у.

Унинг сўзларига кўра, автомобилсозлик жадал ривожланмоқда. Ўтган йил якунларига кўра, ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошди.

“Жами 160 минг дона бўлган иккита йирик лойиҳани фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шунингдек, 2025 йил охиригача автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш бўйича 10 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган”, - деди Р.Скляр.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram