Ҳукумат Петропавлдаги автомобиль йўл кесишмасини қуриш учун 2,9 миллиард тенге ажратди

ASTANA. Kazinform - ҚР Бош вазири Олжас Бектеновнинг Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи чоғида берилган топшириқларни амалга ошириш мақсадида Петропавл шаҳридаги авария ҳолатидаги йўл кесишмаси қурилишини якунлаш учун 2,9 миллиард тенге ажратиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Үкімет
Фото: Үкімет

Бу лойиҳа шаҳар учун жуда муҳим, чунки 1961 йилда қурилган автомобиль йўл ўтказгичи хароб ҳолатда.

Темир йўл линияси шаҳарни икки қисмга бўлиб, Караванная кўчасидаги автомобиль йўл кесишмасидан ҳар куни 16 мингга яқин автомобиль ўтиб, туманлар ва вилоят маркази ўртасида транспорт ва пиёдалар ҳаракатини таъминлайди. Ўзининг кичик ўлчами ва транспорт оқимининг юқори интенсивлиги туфайли мазкур йўл кесишмасида транспорт ҳаракатини чекламай туриб, таъмирлаш ишларини олиб боришнинг иложи йўқ, бу эса шаҳар аҳолисига ноқулайлик туғдириши мумкин.

Шу муносабат билан, Универсальная кўчаси бўйлаб мавжуд йўлга параллель равишда янги йўл ўтказгич қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,9 миллиард тенге бўлиб, унинг бир қисми маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Бош вазир Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи чоғида йўл кесишмаси қурилаётган ҳудудда бўлиб, ишларнинг бориши билан танишган эди. Олжас Бектенов объектнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, йўл инфратузилмасини ривожлантириш Ҳукумат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар