Ҳудудлар кесимида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган.

аҳоли
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

  • Самарқанд вилояти – 4 335,7 минг киши
  • Фарғона вилояти – 4 181 минг киши
  • Қашқадарё вилояти – 3 673,7 минг киши
  • Андижон вилояти – 3 487,9 минг киши
  • Наманган вилояти – 3 158,4 минг киши
  • Тошкент шаҳри – 3 145,2 минг киши
  • Тошкент вилояти – 3 134,1 минг киши
  • Сурхондарё вилояти – 2 974,4 минг киши
  • Бухоро вилояти – 2 089,4 минг киши
  • Хоразм вилояти – 2 045,7 минг киши
  • Қорақалпоғистон Респ. – 2 040,7 минг киши
  • Жиззах вилояти – 1 551,7 минг киши
  • Навоий вилояти – 1 103,3 минг киши
  • Сирдарё вилояти – 938,5 минг киши

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38 млн нафарга етаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар