08:04, 01 Март 2023 | GMT +5
Хорижликларга Иссиқкўлда дам олиш уйлари сотиб олишга рухсат берилди
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда амалдаги қонунчиликка хорижий фуқаролар ва компанияларга «Иссиқкўл» биосфера зонасида жойлашган дам олиш уйлари ва пансионатларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиришлар кўриб чиқилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳужжатга кўра, Иссиқкўл курорт-рекреацион зонасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида хорижий фуқаролар ва хорижий юридик шахсларга «Иссиқкўл» биосфера ҳудудида пансионатлар, дам олиш масканлари, дам олиш уйлари, меҳмонхоналар сотиб олишга, шунингдек, ушбу объектлар жойлашган ер участкаларидан вақтинча фойдаланишга рухсат берилади.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хорижликларга Қирғизистон Республикасининг бутун ҳудудида, шу жумладан чегара яқинида, алоҳида мақомга эга ҳудудларда туризм соҳасига сармоя киритиш имконини беради.