Хорижлик сайёҳларнинг алданиб қолишининг олдини олиш мақсадида келаси йилдан QR-код тизими жорий этилади
Келгуси йилдан бошлаб барча жойларга QR-код ўрнатилиши режалаштирилган. Уни сканерлашда хорижлик сайёҳ учун зарур бўлган барча маълумотлар кўрсатилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Нуртас Карипбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари хориждан саёҳат қилаётган сайёҳларнинг қозоғистонлик такси хизмати ва бошқа жойларда алданиб қолишининг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилганлиги ҳақида сўради.
“Бу муаммо ҳақиқатан ҳам мавжуд. Бугун ана шундай маълумотларга гувоҳ бўлдик. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун биз аэропортларда QR-код тизимини жорий этишни кўриб чиқмоқдамиз. Келгуси йилдан бошлаб QR-код ўрнатиш режалаштирилган. Уни сканердан ўтказган хорижлик сайёҳ ўзи учун зарур бўлган барча маълумотларга эга бўлади. Жумладан, шошилинч линия рақами, расмий фаолият кўрсатаётган таксилар ва уларнинг базавий тарифлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда еSIM электрон сим-карта бўлади”, - деди Нуртас Карипбаев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир бундай тизим йўқ. «Kazakh Tourism» миллий компанияси ушбу лойиҳани кейинги йилдан бошлаб амалга оширади.