Хорижлик фирибгар Қозоғистон фуқароси номига 1 миллион тенге миқдорида кредит расмийлаштирган
Ақмола вилояти ПД криминал полиция бўлинмалари ходимлари томонидан «Hi-Теch» республика тезкор-профилактика тадбири доирасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноят фош этилди.
Ақкўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига аввалроқ мурожаат қилган 49 ёшли маҳаллий фуқаро 8 сентабр куни номаълум шахс ўзини хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, AnuDesk масофавий кириш дастури орқали жабрланувчига умумий суммаси 1 миллион тенге кредит расмийлаштирганини маълум қилди.
Нур-Султан шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари чоғида аввалроқ Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган 39 ёшли татаристонлик шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ақмола вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисми «Фирибгарлик» боби бўйича судгачага тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.