Хорижий фуқароларнинг Қозоғистонга келиши уй-жой бозорига қандай таъсир қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Хорижий фуқароларнинг Қозоғистонга келиши уй-жой ижараси нархига таъсир қилди. Бу ҳақда Бирлашган риэлторлар уюшмаси президенти маслаҳатчиси Нина Лукьяненко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Хорижий фуқароларнинг мамлакатимизга келиши кўчмас мулк қийматига деярли таъсир кўрсатмади. Бироқ уларнинг мамлакатимизга келиши уй-жой ижараси нархига ҳисса қўшгани бор гап», — деди Нина Лукьяненко.

Шу билан бирга, эксперт Қозоғистонга келган барча хорижий фуқаролар ҳам кўчмас мулк сотиб олмаслигини таъкидлади.

Нина Лукьяненконинг сўзларига кўра, йил бошидан буён нархларнинг ўсиши ойига 2,1-5,5 фоизни ташкил этган бўлса, май-июл ойларида уй-жой нархи янги ёки эски бўлишига қараб шаклланган. Шу нуқтаи назардан, уй-жой турига қараб 0,4 фоиздан 1,7 фоизга кўтарилди.

Сўнгги хабарлар
telegram