Хориждаги капитални мамлакатга қандай қайтариш керак: ҚР Бош вазири махсус кенгаш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов хориждан капитал қайтарилишини рағбатлантириш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш чораларини кучайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш бўйича кенгаш ўтказди.

Бу ҳақда Kazinform Ҳукуматнинг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

Шу тариқа, Қозоғистон Бош вазири буйруғи билан Комиссия ташкил этилди, унинг таркибида бешта ишчи гуруҳ фаолият юритади. Мазкур ишчи гуруҳлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари таҳлилини ўтказади ва чет элдан капитални қайтаришни рағбатлантириш, чеклаш чораларини қўллаш, чиқарилган капитални қайтариш чораларини кўриш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқади.

Хусусан, валюта назоратининг айрим функцияларини Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасига ўтказиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Имтиёзлардан бири валюта тушумининг 80 фоизи айирбошланган тақдирда таклиф этилаётган қўшилган қиймат солиғи суммасини соддалаштирилган тарзда қоплашдир.

Шунингдек, норезидентларга дивидендлар тўлаш бўйича солиқ имтиёзларини бекор қилиш, норезидент алоқадор шахслар томонидан кўрсатилган номоддий хизматлар учун чегирмаларга чекловлар жорий этиш каби чекловчи чоралар таклиф этилмоқда. Қозоғистон Республикасининг «Трансфер нархлари тўғрисида»ги қонунини такомиллаштиришга қаратилган стандартлар ишлаб чиқилди.

«Бундан ташқари, капиталнинг мамлакатга қайтишини рағбатлантириш, шунингдек, капиталнинг чиқарилиши юзасидан солиқ маъмуриятчилигини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Комиссия фаолияти якунлари бўйича тегишли таклифлар Президентга юборилади», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар