Хонанда Димаш Қудайбергеннинг мухлислари Испанияда йиғилишди
ASTANA. Kazinform - Мадридда қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайбергеннинг мухлислари учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирга бутун Испаниядан, шунингдек, Германия ва Швейцариядан мухлислар ташриф буюрди. Бу дўмбира куни муносабати билан испан ва қозоқ маданиятини бирлаштирган муҳим воқеа бўлди, деб ёзади dimashnews.com.

Нуфузли меҳмонлар қаторида Қозоғистоннинг Испаниядаги элчихонаси вакиллари, жумладан, элчи Данат Мусаев, биринчи котиб Қуаниш Абпасов, Маданият ва туризм департаменти бошлиғи Райимбек Тоқтаубаевлар бўлди. Шунингдек, испан мухлисларига қозоқ тилидан онлайн дарс бераётган профессор Санду Тоқтаубаева ҳам иштирокчилар томонидан яхши кутиб олинди.

Дўмбира кунини нишонлаш учун Қозоғистон элчихонаси томонидан болалар анъанавий чолғу асбобларида турли асарлар ижро этилган концерт ташкил этилди. Алинур ва Алихан Амангелди ҳамда Даулет Исмаиловлар ўз санъатини намойиш этиб, қозоқ мусиқаси руҳини етказиб, ўз санъати билан томошабинларни мафтун этди.

Испаниядаги қозоқ диаспораси вакили Гулнара Гульча меҳмонларни қозоқ миллий таомлари ва миллий либослари билан таништирди.

Тадбирда фан-арт артист Хосе Бусон; Baqytty Bala 2023 ғолиби Люcия Касани; ва махсус меҳмонлар, жумладан, La Voz Kids 2023 финалчиси Жален Али Димаш учун ўз асарларини тақдим этди. Ёш хонандалар куй-қўшиқлар ижро этиб, гўзал кечага янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Димаш Қудайберген мухлисларининг Мадриддаги учрашуви нафақат мусиқа фестивалига, балки маданий бирлик рамзига ҳам айланди.