Хоккей: «Барс» Блинов турнирида иккинчи марта ғалаба қозонди
Бу сафар пойтахт клуби Омскнинг «Аванград» жамоасига қарши ўйнади.
Учрашувда Россия клубидан Рид Буше 17-секундда ҳисобни очди. Шундан сўнг «Барс»дан 19-дақиқада Кирилл Савицкий 6 та, Самат Данияр 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 24-дақиқасида «Аванград» хоккейчиси Либор Шулак ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
Учинчи бўлимда эса қозоғистонлик Райли Барбер 45 ва 58-дақиқаларда иккита гол муаллифига айланган бўлса, 59-дақиқада россиялик хоккейчи Иван Николишин якуний ҳисобни қайд этди.
Шу тариқа, «Барс» рақибини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача «Барс» Россиянинг «Локомотив» (Ярославль) жамоаси устидан ғалаба қозонган эди.
Энди 25 август куни соат 11:00да пойтахт клуби Ниженкамскнинг «Нефтехимик» жамоаси билан куч синашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет