Хитойнинг Сиань шаҳри ва Қозоғистоннинг Чимкенти қардош шаҳарга айланди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ХIAN. Кazinform – Хитой шимоли-ғарбидаги Сиань шаҳрида Қозоғистон Бош консуллиги очилади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик, аниқроғи, қардош шаҳарлар мамлакатларни бир-бирига яқинлаштирадиган маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Кеча биз Чимкент ва Сиань шаҳарлари, шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилояти ва Шэньси провинцияси ўртасида расман қардошлик алоқаларини ўрнатдик», – деди Президент.

Давлат раҳбари илмий алоқаларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Сиань шаҳрида Қозоғистон Бош консуллиги очилади. Бундан ташқари, илм-фан ва таълимни, ёшларимиз ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис биз малакали мутахассисларни тизимли равишда ривожлантириш, инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Айни пайтда Қозоғистон ўз ҳудудида жаҳоннинг етакчи техник университетларининг филиалларини очиш бўйича фаол иш олиб боряпти», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram