Хитойда Олимпия рамзлари туширилган сувенирларга талаб ортди

NUR-SULTAN. Кazinform - Пекинда Олимпия рамзлари туширилган сувенирларга талаб ошди, деб хабар қилди Kazinform ташкилий қўмитага таяниб.
None
None

Хитойда сувенирлар дўконлари олдида узун навбатлар пайдо бўлди. Олимпия ўйинлари рамзи туширилган ҳайкалчалар ва юмшоқ ўйинчоқларга талаб ортиб бормоқда.

Шунингдек, Олимпия ўйинлари Хитой Янги йили, баҳор байрамига тўғри келганлиги сабабли, айрим ишчилар таътилга чиқиб кетган. Бу ҳолат сувенирлар етишмаслигига таъсир қилиши мумкин.

Олимпиада ташкилий қўмитаси тегишли бошқармалар томонидан товарлар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар