Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2 мингдан ошди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири ХХР Гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитасига ҳавола қилиб.

Ўтган суткада (18 февраль, 24:00 ҳолатига кўра) континентал Хитойда 1749 та янги коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди (Хубэй провинциясида – 1693), 136 одам вафот этган. 1824 одам даволаниб чиққан (Хубэйда 1266 одам).

Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда коронавирус юқтирганлар сони 74185 одамни ташкил қилади, қурбонлар сони – 2004, даволаниб чиққанлар – 14376 одам. Ҳозирда беморлар билан контактда бўлган 135 минг одам тиббий назорат остида.

Расмий статистикага кўра, Хубэй провинциясидан ташқари континентал Хитойда коронавирус ҳолатлари аниқланиш суръати ўн беш кундан бери пасайиб келмоқда.

Гонконгда 62 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, Макаода (Аомэнь) – 10, Тайванда – 22.

ХХРнинг Қозоғистон билан чегарадош Синьцзян-Уйғур автоном туманида 76 та ҳолат аниқланган, бир одам ҳалок бўлиб, 12 нафари даволаниб чиққан.

Синьцзянда жами беш мингдан зиёд одам тиббий назорат остида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар
telegram