12:58, 01 Июль 2023 | GMT +5
Хитойда кимё заводида портлаш юз берди
ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Цзянси провинциясидаги кимё заводида портлаш содир бўлди, дея хабар беради Kazinform.

Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, 1 июль куни соат 10:30 атрофида Цзянси провинциясининг Гуйси шаҳридаги ёнғин-қутқарув қўмондонлик марказига «Цзянси Циантай янги материал» МЧЖ ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар олгач, Гуйси шаҳар ўт ўчириш бригадаси, фавқулодда вазиятлар ва бошқа тегишли бўлимлар воқеа жойига шошилишди. Айни пайтда ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширяпти, вазият назоратга олинган.
Завод атрофидаги барча ходимлар ва одамлар эвакуация қилинди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.