Хитойда қадимги кўчманчилар ишлатган араванинг нусхаси ясалди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ғарбий Хитойда яшаган қадимги кўчманчи халқ бўлмиш жунлар ишлатган араванинг нусхаси тайёрланди, деб хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.
None

Хитойнинг Ганьсу провинциясидаги Чжанцзячуан автоном туманидаги Мацзяюан аҳоли пунктидан топилган араваларнинг реконструкция қилинган нусхаси 14 сентябр куни Ланчьжоу шаҳридаги Халқаро кўргазмалар марказида илк бор жамоатчиликка тақдим этилди.

Қадимий араваларнинг 4 та реконструкцияси намойиш этилди. Нусхаларнинг узунлиги 3,56 метр, баландлиги 1,78 метр. Араванинг рамкаси ва металл безаклари қадимги бронза технологиясидан фойдаланган ҳолда, 30 дан ортиқ жараёнлар томонидан тайёрланган.

Аравага юқори сифатли металллаштирилган бўёқ билан чизилган кўзни қамаштирувчи ҳашаматли нақшлар қадимги кўчманчиларнинг ҳашаматини шубҳасиз акс эттиради.

Нусхаларни тайёрлашга 100 дан ортиқ мутахассислар сафарбар этилиб, улар 5 ой давомида тинимсиз меҳнат қилишди.



Сўнгги хабарлар