Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида спортчининг болғаси ҳакамнинг оёғига тегди
Болға зарбидан сўнг, Осиё ўйинлари ҳакамининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, деб хабар беради Kazinform The Guardian нашрига таяниб.
Ханчжоудаги Осиё ўйинларида қувайтлик спортчи Али Занқави болға улоқтириш бўйича финал баҳсларида иштирок этди. Болға мўлжалланган траэкториядан четга чиқиб, техник ҳакамнинг оёғига тегиб кетган. Техниклар темир тўрнинг орқасида ўтиришса ҳам, у 7,26 кг металл болға зарбидан ҳимоя қилмайди. Тўр фақат парвозини юмшата олади, лекин уни тўхтата олмайди.
How painful it is. 😖😖
— Qins (@HuangheHangshan) October 1, 2023
On Sep 30th, an accident occurred during the men's hammer throw competition at the Hangzhou #AsianGames. A Kuwaiti player made a mistake while throwing the hammer, which hit a referee's leg. The referee was subsequently rushed to the hospital. pic.twitter.com/N2vd8oN3Vt
Али Занқавий жабрланувчининг олдига югуриб бориб, унинг ярасига турникет қўйиб, ҳакамдан қон кетишини тўхтатишга муваффақ бўлди. Кейинроқ шифокорлар уни касалхонага олиб боришди, у ерда ўнг суягининг очиқ синиши ташхиси қўйилди.
Ушбу воқеадан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳакамлар ва бошқа техник ходимларни ҳимоя қилиш учун мусобақаларда хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилишди.
Якунда Али Занқави бор-йўғи 8-ўринни эгаллади, аммо барибир мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди – 67,57 м.