14:08, 06 Май 2022 | GMT +5
Хитойда бино қулаши бирнеча киши вайроналар остида қолиб кетди
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шанси провинсиясида жума куни қурилиш материаллари заводи қулаб тушди, бир неча киши вайроналар остида қолиб кетди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой марказий телевидениеси маълумотларига кўра, жума куни эрталаб Хитой шимолидаги Шанси провинциясининг Цзиньчжун шаҳрида қурилиш материаллари заводи биноси ўпирилиб тушган.
Натижада бир неча киши вайроналар остида қолиб кетган.
Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов