Хитойда аёллар ва болалар савдосига қарши операция бошланди

Хитой 2024 йил охиригача давом этадиган аёллар ва болаларнинг ўғирланиши ва савдосига қарши кураш бўйича умуммиллий махсус операцияни бошлади. Бу ҳақда Xinhua агентлиги Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади Kazinform.

Хитой
Фото: pixabay.com

Вазирлик маълумотларига кўра, турли даражадаги мутасадди ташкилотлардан масъулиятни фаол ўз зиммасига олиши, тегишли чора-тадбирларни пухта ташкил этиши ва бошлаши, аёллар ва болаларни ўғирлиги ва савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий курашиш талаб этилади.

Янги ишларни тезкорлик билан текшириш ва ҳал қилиш, эски ортда қолган ишларни тугатиш, жиноий занжирларни узиш ва ўғирланган аёллар ва болаларни қутқариш учун ҳаракат қилиш керак.

Сўнгги хабарлар