Хитойда 3200 йиллик қоятош расмлари топилди

PEKIN. Kazinform - Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Цинхай вилоятидаги Тунтянь дарёси ҳавзасида қарийб 3200 йиллик қоятош расмлари топилди, деб хабар беради Kazinform tass.ruга таяниб.
None

Қоятошдаги расмларнинг аксарияти ҳайвонлар шакли туширилган оддий тасвирларидан иборат. Ушбу турдаги қоятош тасвири асосан Тунтянь дарёсининг ўрта оқимида тарқалган.

3800 метрдан ортиқ баландликда 36 та қоятош расмлари топилди. Мазкур ҳудудда жами 59 та ана шундай қоятош расмлари топилган.

Қоятошларда одам билан бир қаторда буғу, бўри, йўлбарс, қоплон, қўй, ит, от, туя каби ҳайвонларнинг тасвирини ҳам учратиш мумкин. Бундан ташқари, икки ғилдиракли араваларнинг расмлари ва турли хил белгилар ҳам мавжуд.


Сўнгги хабарлар