Хитойда 3000 йиллик харобалар орасидан 3200 дан ортиқ қабр топилди
Провинция маданий мерос ва археология тадқиқот академияси ва Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети 2021 йилда қўшма қазишма ишларини бошлади.
Археологик қазишмалар лойиҳаси раҳбари Ду Вэйнинг (Du Wei) айтишича, ҳозиргача умумий майдони 120 минг квадрат метр бўлган учта қабристон топилган ва 52 та қабр қазилган.
Қайта топилган буюмлар орасида кулолчилик, бронза, нефрит, тўқимачилик буюмлари, инсон жасади қолдиқлари, шунингдек, ҳайвонлар суяклари ва ўсимлик қолдиқлари бор, деди Ду Вэй. Қайд этилишича, кўплаб топилмалар Нуомухон (Nuomuhong) маданиятини ўрганишга ёрдам беради.
Нуомухон маданияти бронза даври археологик маданияти бўлиб, асосан Қайдам ҳавзаси ва унинг атрофидаги ҳудудларда учрайди.
Ўтган ҳафта экспертлар йиғилишида сўзга чиққан Сичуань университети профессори Хо Вэй (Huo Wei) қазишмалар Каидам ҳавзасининг узоқ тарихини тасдиқлаганини ва Цинхай-Тибет платосининг қадимий цивилизациясини ўрганиш учун муҳим эканлигини айтди.