Хитой жануби-ғарбида тоғнинг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

PEKIN. Kazinform - Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясининг Лешан шаҳрида якшанба куни юз берган тоғнинг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: news.cctv.com

Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, қулаш якшанба куни эрталаб Сичуан провинцияси Лешан шаҳридаги давлат ўрмон хўжалиги корхонаси ҳудудида содир бўлган.

Қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш учун воқеа жойига 600 дан ортиқ одам юборилган. Қидирув ишлари маҳаллий вақт билан 20:00 да якунланди.

Айни пайтда тоғнинг қулаши сабабларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

Сўнгги хабарлар