Хитой Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияларини қуради

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасига борди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
None

15 февраль куни Энергетика вазирлиги ва «CEEC ENERGY CHINA» компанияси ўртасида Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 мегаваттли қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.

Мазкур қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қуввати жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. 2024 йилда станциялар тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Бунинг натижасида йилига 5,2 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 1,4 миллиард метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Тадбир якунида томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станциялар қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олди.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар