Хитой янги мудофаа, маданият ва фуқаролик ишлари вазирларини тайинлади

Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг Доимий қўмитаси (БХВЙ ДҚ, парламентнинг доимий органи) мудофаа, маданият ва туризм ҳамда фуқаролик ишлари бўйича янги вазирларни тайинлаш учун овоз берди. Бу ҳақда жума куни Xinhua агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Каzinform.

Хитой янги мудофаа, маданият ва фуқаролик ишлари вазирларини тайинлади
Фото: pixabay.com

Xinhua агентлигининг билдиришича, 29 декабрь куни тушдан кейин Пекиндаги Халқ мажлислари залида 14-БХВЙ Доимий қўмитасининг еттинчи мажлиси якунига етди.

Овоз беришдан сўнг БХВЙ Доимий қўмитаси Дун Цзюнни мудофаа вазири, Лу Чжиюанни фуқаролик ишлари вазири, Сунь Елини эса маданият ва туризм вазири этиб тайинлашга қарор қилди.

Сўнгги хабарлар