15:47, 22 Май 2020 | GMT +6
Хитой ва ЖССТ коронавирусга қарши кураш жамғармасини ташкил этди
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хитой ҳукумати COVID-19га қарши курашиш учун маблағ тўплаш учун хайрия дастурини бошлади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.
Хайрия жамғармаси Tencent Foundation, Alibaba Foundation, Alipay Foundation каби Хитойнинг 20 та Интернет-платформалари орқали маблағ йиғади.
«ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус CPWFнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемиясига қарши глобал курашда кўрсатган ёрдамини юқори баҳолайди. Шунингдек, у ушбу жамғарма ЖССТнинг одамлар ҳаётини сақлаб қолишдаги саъй-ҳаракатларига бевосита ҳисса қўшаётган компаниялар ва жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлайди», - дейилади хабарда.