Хитой Марказий Осиё давлатлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш ниятида

TASHKENT. Kazinform — Хитой минтақа давлатлари билан ўрнатилган муносабатларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор.

Қытай Орталық Азия елдерімен бірлесіп өнеркәсіптік кооперацияны дамытуға ниетті
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Бу ҳақда Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида бўлиб ўтган йиғилишда Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюн маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Ўтган йили Хитой ва “Бир макон, бир йўл” лойиҳасида иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 триллион доллардан ошди. 150 дан ортиқ давлатни бирлаштирувчи кенг кўламли дастур Марказий Осиё, жумладан, Қозоғистон учун ҳам катта аҳамиятга эга. Расмий равишда Астана ушбу лойиҳада Осиё ва Европани боғловчи транзит салоҳиятга эга.

Қытай Орталық Азия елдерімен бірлесіп өнеркәсіптік кооперацияны дамытуға ниетті
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Хитой ва Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб визасиз режимни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу - икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро дўстлик ва ишончга асосланганидан далолатдир. Биз ҳаммамиз бир ҳудуддамиз. Келажакдаги стратегиямизни боғлайдиган кўплаб қўшма лойиҳалар мавжуд. Шу боис Қозоғистон ва Ўзбекистон, умуман, Марказий Осиё давлатлари билан ўрнатилган муносабатлар янги босқичга кўтарилишига ишончим комил”, – деди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюн.

Дипломатик миссия раҳбари таъкидлаганидек, ХХР Марказий Осиё давлатлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш ниятида.

Қытай Орталық Азия елдерімен бірлесіп өнеркәсіптік кооперацияны дамытуға ниетті
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Биз саноат кооперациясини ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган йўналиш деб биламиз. Бу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун барча имконият ва асослар бор, деб ҳисоблаймиз”, – деди элчи.

Марказий Осиё халқаро институти илмий ходими Шавкат Алимбековнинг айтишича, Марказий Осиё давлатларининг саноат салоҳияти жуда катта. Ҳамкорликнинг чуқурлашуви бу борадаги имкониятлардан оқилона фойдаланишга замин яратмоқда.

Қытай Орталық Азия елдерімен бірлесіп өнеркәсіптік кооперацияны дамытуға ниетті
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари катта саноат салоҳиятига эга. Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги 3 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ХХР минтақа давлатларига энг кўп сармоя киритаётган давлатлар орасида етакчилик қилмоқда. Шу боис алоқаларни мустаҳкамлашни мақсадга мувофиқ деб биламиз”, — деди Шавкат Алимбеков Kazinform мухбирининг саволига жавоб берар экан.

Йиғилиш иштирокчилари жорий йилда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” саммитининг аҳамиятига ҳам тўхталди. Мутахассисларнинг фикрича, давлат раҳбарларининг турли форматдаги учрашувлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида суръат бағишлайди.

Қытай Орталық Азия елдерімен бірлесіп өнеркәсіптік кооперацияны дамытуға ниетті
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Ҳозир жаҳондаги қўшни давлатлар бир-бири билан яқин муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор. Чунки ҳеч бир иқтисодиёт алоқасиз ривожлана олмайди. Масалан, ҳозир Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13 миллиард долларга етди. Хитойда қандайдир масала юзага келса, бу албатта иқтисодиётимизга таъсир қилади”, – дейди Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими Носиржон Юсупов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар