Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари фуқароларнинг икки давлатга 30 кун ичида визасиз ташриф буюришига рухсат берувчи келишувни имзолади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
“Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳамкасбим билан фуқароларга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи шартнома имзоладик. Бу халқлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини оширишга қаратилган катта ишлардан биридир”, — деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Ушбу шартнома кучга киришининг аниқ санаси кейинроқ эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Хитой визасиз режим ўрнатишдан манфаатдор экани ҳақида ёзган эдик.
Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим ўтган йилнинг 10 ноябрида ўрнатилган эди. Унга кўра, Қозоғистон фуқаролари Хитой ҳудудида, Хитой фуқаролари Қозоғистонда 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин.
Муаллиф: Алихан Асқар