Хитой Қозоғистоннинг асосий савдо шеригига айланди
ASTANA. Kazinform – «QazTrade савдо сиёсатини ишлаб чиқиш» акциядорлик жамияти 2023 йилги ташқи савдо якунларини эълон қилди.

Компания матбуот хизмати 2023 йилда Хитой, Россия ва Италия Қозоғистондан энг кўп маҳсулот сотиб олган етакчи давлатлар бўлганини маълум қилди.
Хитой ўртасидаги товар айирбошлашнинг 56,3 фоизи экспортга тўғри келади. Умуман олганда, бу давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми пул кўринишида 31,5 миллиард долларни ташкил этади.
Иккинчи ўринда турган Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 26 миллиард долларни, Италия эса 16,1 миллиард долларни ташкил қилди. Шундан сўнг Жанубий Корея ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етди.
Одатдагидек, Қозоғистон экспорт қилинадиган товарлар орасида хом нефть ва нефт маҳсулотлари биринчи ўринда туради. Энг кўп импорт қилинадиган товарлар сонида эса қурилмалар, транспорт воситалари ва уларнинг қисмлари, электр жиҳозлари ва қимматбаҳо металлар етакчилик қилмоқда.
Компания маълумотларига кўра, Қозоғистон савдо қилувчи давлатлар сони 131 тадан 135 тага етган.
Қозоғистоннинг хом ашё бўлмаган экспорти Хитой, Қозоғистон (+10%), Гонконг (+34%), Жанубий Корея (+30%), Вьетнам (+64%)да ўсди. Қишлоқ хўжалиги (-3,7%) ва саноатда (-9,8%) нохом ашё экспорти ҳажми эса камайди.
Бир йил олдинги маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 2022 йилда Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Италия (13,9 миллиард доллар) ва Хитой (13,2 миллиард доллар) бўлган. Кейинги ўринларни Россия (8,8 миллиард доллар), Нидерландия (5,48 миллиард доллар) ва Туркия (4,75 миллиард доллар) эгаллаган.