15:35, 21 Октябрь 2025 | GMT +5
Хитой корпорацияси Қозоғистонда 100 мегаватт қувватга эга data-маркази қуради
ASTANA. Kazinform — «Қазақтелеком» АЖ бошқаруви раиси Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида мамлакатда қурилаётган йирик data-марказлари ҳақида маълумот берди.

“Қосши шаҳрида 250 та устунли янги маълумотлар маркази қурилмоқда. Energy China корпорациси келаси йили 100 мегаватт қувватга эга 500 та устунли йирик марказ қурилишини бошлайди. Тегишли ҳужжатлар имзоланди. Бу хорижий сармоя ҳисобига қурилган энг йирик data-маркази бўлади. Ҳозирда техник-иқтисодий асослаш ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқиляпти. Лойиҳанинг 70 фоизи Хитой компанияси инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади”, — деди «Қазақтелеком» раҳбари.