«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги орқали поезд ҳаракати йўлга қўйилди

TASHKENT. Kazinform – «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» мултимодаль транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар берди Kazinform Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: ЎР Транспорт вазирлиги

Таркибида қуёш панеллари, механик жиҳозлар, матолар ва бошқа юкларни ўз ичига олган 30 та контейнердан иборат юк поезди Ланчжоу станциясидан Тошкентга 15 кунда етиб бориши кутиляпти.

Юкларнинг умумий қиймати 2 миллион 500 минг долларни ташкил этади.

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» мултимодаль транспорт йўлаги орқали илк синов поезди ҳаракатига 9 июнда старт берилган.

Маълумот учун, мазкур жараён Хитойнинг «Zhejiang Union of Railway Logistics» компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Қирғиз темир йўли» миллий компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Бунга эса Сиань шаҳрида бўлиб ўтган «Хитой – Марказий Осиё» саммити доирасида эришилган келишувлар асос бўлган.


Сўнгги хабарлар