Хитой Халқ Республикаси Бош вазири ўринбосари Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюради

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Дин Сюэсян Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик қўмитасининг 11-йиғилишида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда брифингда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Хитой
Фото: pixabay.com

Унга кўра, Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Дин Сюэсян 26-30 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик қўмитасининг 11-йиғилишига, шунингдек Туркманистон-Хитой ҳамкорлик қўмитасининг 6-йиғилишида иштирок этиш учун Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюради.

Маълумот учун: Қозоғистон-Хитой ҳамкорлик қўмитаси 2004 йилда ташкил этилган. Унинг мажлисларига икки давлат ҳукумати раҳбарларининг ўринбосарлари раислик қилади. Қўмитанинг 10-йиғилиши 2021 йил ноябрь ойида видеоконференция режимида бўлиб ўтди.

 

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар