Хитой билан чегарадаги собиқ туманларнинг мақоми қайтарилади - Ҳукумат йиғилиши

None
Фото: t.me/KZgovernment
ASTANA. Kazinform – Хитой билан чегарадаги собиқ туманларни реконструкция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Чегарага яқин ҳудудларни ривожлантириш бўйича қандай чора-тадбирлар кўриляпти?», - деб сўради Алихан Смаилов Миллий иқтисодиёт вазирига.

Алибек Қуантировнинг айтишича, чегарага яқин ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш амалдаги давлат дастурлари доирасида амалга ошириляпти.

«2019-2022 йилларда «Овул – мамлакат бешиги» дастури доирасида чегарадош қишлоқларда 1,5 мингта лойиҳа амалга оширилди. Жорий йилда 134 та қишлоқда 300 га яқин лойиҳа амалга ошириляпти», - деди у.

Вазир чегарадош қишлоқларни сифатли интернет ва алоқа билан таъминлаш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олганини таъкидлади.

«Ҳозирда туризм ва трансчегаравий туризмни ривожлантириш бўйича тегишли йўл харитаси ишлаб чиқиляпти. Чегара ҳудудларига келсак, Хитой билан чегарадош айрим ҳудудлардаги собиқ ҳудудлар мақомини тиклаш масаласи кўриб чиқиляпти», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар