Хитой бензин ва дизель нархини пасайтиради

ASTANA. Kazinform — Хитой 14 октябрдан бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархларини пасайтиради, бунда нефтнинг глобал нархларидаги сўнгги ўзгаришлар ҳисобга олинади. Бу ҳақда Миллий тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси (NDRC) маълум қилди, дея хабар беради Синьхуа.

АЗС бензозаправка
Фото: Синьхуа

Маълум бўлишича, бир тонна бензин нархи 75 юанга (тахминан 10,56 доллар), дизель ёқилғиси нархи эса бир тонна учун 70 юанга арзонлашади.

Хитойнинг учта етакчи нефть корпорацияси, жумладан, Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси, Хитой нефть-кимё корпорацияси, Хитой Миллий денгиз нефти корпорацияси ҳамда бошқа нефть қайта ишлаш корхоналарига барқарор етказиб беришни таъминлаш мақсадида нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташишни тўғри ташкил этиш вазифаси топширилди.

Хитойнинг нарх белгилаш механизмига кўра, нефть маҳсулотлари нархлари жаҳон хом ашёси нархларининг ўзгаришига қараб тартибга солинади.

Шунингдек, қўмита тегишли жойлардаги бошқармаларни бозор назорати ва текширувини кучайтириш, давлат нарх сиёсатини бузувчи хатти-ҳаракатларга қарши қатъий чоралар кўриш, бозор тартибини сақлашга чақирди.

Сўнгги хабарлар